Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, авлат раҳбарини Ашхобод аэропортида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кузатиб қўйган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркманистонга ташриф давомида икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди. Шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжат қабул қилинди.

Президентга Туркманистон давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилгани, Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғи очилгани, «Хоразм — Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилиши бошлангани ташрифнинг муҳим воқеалари бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ташрифни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Мавзуга доир:

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди