Шавкат Мирзиёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди

Шавкат Мирзиёевга Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвонини берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент Туркманистонга расмий ташрифи доирасида Маҳтумқули номидаги давлат университетига ташриф буюрган. Ёшлар, санъат усталари давлат раҳбарини тантанали кутиб олган.

Президентга ушбу университетнинг Фахрий профессори унвонини бериш маросими бўлиб ўтган. Университет ректори Байрамгул Ораздурдиева ва Туркманистон Фанлар академияси президенти Аллаберди Аширов Шавкат Мирзиёевга фахрий профессор либоси ва тегишли унвон берилгани тўғрисидаги сертификатни тантанали топширган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув иштирокчиларига мурожаатида мамлакат етакчиси ушбу унвон учун самимий миннатдорлик билдирган.

Президент таълим ва тарбия азал-азалдан давлатлар ва халқлар тараққиётини белгилаб берувчи, уларнинг қудратини юксалтирувчи куч бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ҳар қандай жамиятнинг келажаги бугунги ёш авлод нақадар билимли ва ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишига бевосита боғлиқ. Айнан шунинг учун Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бизнинг мақсадимиз – Янги Ўзбекистон ёшларини дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр баркамол шахслар сифатида вояга етказиш», — деган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ўз нутқида халқаро сиёсат масалаларига тўхталиб, вужудга келаётган янги хатар ва таҳдидларга ўз вақтида жавоб қайтариш учун минтақа мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтган.

« Вазиятдан чиқишнинг бирма-бир йўли – ҳар бир давлат, ҳар бир халқнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган конструктив мулоқот», — деди Президент.

Ўзбекистон Туркманистон билан халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан самарали ҳамкорлик қилаётгани, БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасида бир-бирини фаол қўллаб-қувватлаб келаётгани таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўзининг якунида Шавкат Мирзиёев Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат университети юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг шонли анъаналарини давом эттириши, унинг битирувчилари эса Туркманистонни янада ривожлантиришдек олижаноб мақсадга шараф билан хизмат қилишларига ишонч билдирган.

Шавкат Мирзиёев университет ҳаётига оид кўргазмани ҳам кўздан кечирган.

Бу ерда фаолият юритаётган 12 та – математика, физика, кимё, биология, география, тарих, туркман ва хорижий тиллар, ахборот технологиялари ва ҳуқуқшунослик факультетларида 7 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги ёдгорлик пойига гул қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди