Сурхондарёда ЙҲХБ ходимини калтаклаган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими калтакланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Маълум қилинишича, 2022 йилннинг 15 октябрь куни соат 11:50 ларда Бойсун тумани Ҳунармандлар маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро ўзнинг Нехиа русумли автомашинасини бошқариб келаётганда, тумандаги Турбозор маҳалласидан ўтувчи автомобиль йўлида вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбарлик гуруҳи катта инспектори сержант И.Пардаев тўхтатиб, тегишли тартибда ўзига бириктирилган Планшетга ўрнатилган «база» орқали фуқаронинг шахсини текшириб, унга нисбатан қидирув эълон қилинганлигини билиб, Бойсун туман ИИБга олиб бормоқчи бўлганида, у ЙҲХБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, унга қаршилик қилиб, уриб «енгил тан жароҳати» етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда эркак ИИБ ходимини темир қозиқ билан жароҳатлагани, Фарғонада эркак ИИБ ходимини болта билан ургани, Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослагани, Фарғонадаги чойхонада эркак ўткир тиғли жисм билан ИИБ ходимини жароҳатлагани ва Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклагани хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда аёл кредит гаровдаги машинани яшириб, МИБ ходимини калтаклаганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео