Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, ҳокимнинг собиқ биринчи ўринбосари Ғайрат Эламанов, ҳокимнинг қурилиш бўйича собиқ ўринбосари Шуҳрат Раҳмонқулов, шаҳар архитектори, «Яшил дунё» савдо мажмуаси лойиҳачиси, раҳбари ва қурувчиси ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот хизмати уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Исроил Худойбердиев Фото: Surxandaryo TV

Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21 октябрь ҳолатига шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 миллиард сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, 24 cентябрь куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани ва иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Худойбердиев 2017 йилдан 2022 йилгача Термиз шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган. 21 сентябрь куни эса Худойбердиев ўз аризасига кўра лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнини эса қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Ўктам Тўраев эгаллади. Орадан 3 кун ўтиб эса собиқ ҳоким қамоққа олинган.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда