Тошкентда «мигалка» ўрнатилган Lacetti бир вақтнинг ўзида бир нечта қоидабузарликни содир этди — видео

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган Lacetti ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда 20 октябрь куни Lacetti автомашинаси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув олиб борганда, ҳуқуқбузарлик ҳайдовчи Б.К. томонидан содир этилгани аниқланиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 128-прим 5-моддасининг 2-банди (БҲМнинг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Аввалроқ Фарғонада содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Kia ағдарилиб кетгани, Наманганда ўзганинг Damas’ини олиб қочиб, ЙТҲга учраган эркакка ҳукм ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади