Тошкентдаги кафени ёқиб юборганларга берилган умрбод қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юбориб, беш кишининг ўлимига сабабчи бўлганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Маҳкумлар иши 21 октябрь куни аппеляция судида қайта кўриб чиқилди ва мазкур ҳукм ўз ўрнида ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Қайд этилишича, aжрим суди аппеляция тартибида Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилган. Суд ажирмига кўра, жиноят ишлари бўйича Олмазор тиман судининг 2021 йил 21 декабрдаги судланувчиларга нисбатан ҳукми ўзгаришсиз қолган.

«Келтирилган шикоятларга асосан, ишни аппеляция инстанцияси ҳар томонлама кўриб чиқиб, жиноят ишлари бўйича туман судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳукми ҳамда туман судининг 2022 йил 25 февраль кунги ажрими ўзгаришсиз, аппеляция шикоятлари ва хусусий шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин», — деб суд ҳукмини эълон қилган Тошкент шаҳар суди судияси Дилшод Ражабов

Шунингдек, мазкур жиноятни содир этган деб топилган судланувчиларга Жиноят қонуни 76-моддаси тартибида умрбод қамоқ жазоси қўлланилган шахсга жазони амалда 25 йилини ўтаб бўлгандан кейин афв сўраш ҳуқуқи борлиги, агарда 20 йил ичида интизомий жазога тортилмасдан жазони ўтаса, 20 йил ичида афв сўраш ҳуқуқи борлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Шовотландия» кафесида 2021 йил 27 февраль куни ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган йиғилишда кафега қасддан ўт қўйилгани маълум қилинган. Шунингдек, мазкур кафега самарқандлик фуқаро томонидан қасддан ўт қўйилгани аниқланган.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото