Тошкентдаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юборганлар иши аппеляцияда кўриб чиқилмоқда

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юбориб, беш кишининг ўлимига сабабчи бўлганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганди. «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, маҳкумлар иши аппеляция судида қайта кўриб чиқилмоқда.

Фото: Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Шовотландия» кафесида 2021 йил 27 февраль куни ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган йиғилишда кафега қасддан ўт қўйилгани маълум қилинган. Шунингдек, мазкур кафега самарқандлик фуқаро томонидан қасддан ўт қўйилгани аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноят муқаддам судланган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. 26 ёшли шериги билан содир этгани аниқланиб, ушланган.

Маълум бўлишича, 36 ёшли эркак қамоқ жазосини ўтаётган пайтда 26 ёшли шахс билан танишиб, озодликка чиққач, у билан шерикчиликда ишлай бошлаган. Бир фуқаро 36 ёшли судланувчига телефон қилиб, Р.Д. исмли шахснинг қариндошидан 4 минг долларни олиб беришни сўрайди.

Шундан сўнг судланувчи ушбу хизмати эвазига 1,5 минг доллар турадиган охирги русумдаги iPhone смартфонини беришни талаб қилган. Аммо қарздор ҳали пулларини қайтармагани сабабли буюртмачи судланувчининг талабини рад этган. Шу сабабли 36 ёшли фуқаро «Шовотландия» кафесини ёқиб юборишга қарор қилган.

Уларга Жиноят кодекси 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми қатор бандлари билан судланувчиларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Суд ҳукмига кўра, улар ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Судда кўриб чиқилаётган аппеляцияда ҳалок бўлганлардан бирининг отаси жазо ўз кучида қолиши тарафдори эканини билдирган. «Олий Мажлис депутатлари ҳам бунга аралашяпти, Кушербаев деган киши аралашмоқда? Депутатнинг судга аралашиши мумкинми?», — дейди у.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мазкур масалага ўз фикрини билдирган.

«Кечадан бери бирданига шунақа муҳокамалар бўлиб кетди. Тўғрисини айтишим керак, мени кўпчилик депутат сифатида билади, танийди, балки шунга чалғишаётгандир. Лекин қонунчилигимизда депутат кимнингдир тарафи ёки ҳимоячиси сифатида иштирок этади деган нарса йўқ. Фақат жамоат ташкилотлари, жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин. Биз бор йўғи шу ҳуқуқлардан фойдаланиб, суд жараёнларида иштирок этишга ҳаракат қиляпмиз. Бу фаолиятимдаги биринчи суд ишим эмас. Бу ерда фақат қонунийликни таъминлашни сўраяпмиз, холос», — дейди Кушербаев.

Тўққиз соат давом этган судда барчанинг фикри тингланган.

«Сиздан оқлов ҳам, бунақа қилинг ҳам деб сўрамайман. Виждонан, қилган ишим учун жазоимни беринглар. Гап бўлиши мумкин эмас», — дейди айбланувчи. Суд танаффус эълон қилган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди