Тошкентнинг айрим ҳудудлари ичимлик суви таъминотидан вақтинча узилди

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 00:00 га қадар сув таъминоти ўчирилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача Тошкент шаҳрининг қуйидаги ҳудудларида ичимлик суви босими пасаяди ва вақтинча бўлмайди.

Мирзо Улуғбек тумани

Махтумқули кўчаси: Бош прократура, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси;

Шаҳрисабз кўчаси: Le Grand Plasa меҳмонхонаси, Ipoteka bank, OTTO кафеси, «Ўзбектуризм», «Нуроний» жамғармаси, Brookland автомобиль ювиш шохобчаси;

Истиқлол кўчаси: BLA BLA бар, 50-мактаб, Алоқа лицейи, Энергетика вазирлиги, «1991» кафеси, Триллиант комплекси.

Яшнобод тумани

Индонезия, Япония, Франция, Туркия, Украина, Беларусь ва Хитой элчихоналари, Травматология маркази, Ортопедия маркази, Шаҳар ДСЭНМ, Тўйтепа маҳалласи, 1-сонли поликлиника, Миллий банк, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, 2 та черков, Яшнобод солиқ идораси, «Ўзбекнефтгаз» бошқармаси, 145-сонли мактаб, 222 ва 559-сонли болалар боғчаси, 6-сонли шаҳар туғруқхонаси, Маҳалла жамғармаси, Яшнобод ҳокимяти, Республика бош прократураси, Анжуманлар саройи, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси биноси, Фарғона йўли-13 кўча, Фарғона йўли-15 кўча, Божхона бошқармаси, Фарғона йўли кўчасидаги 20 та корхона, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Боку кўчаси тор кўчалари билан, «Маърифат» МФЙ, «Ширмонбулоқ» МФЙ.

Юнусобод тумани

Brilliant бизнес маркази, Mobiuz телефон компанияси, Ўзбекистон почтампти, «Уголок» кафеси, «Ҳаёт» меҳмонхонаси, «Пойтахт» савдо маркази, «Тошкент» меҳмонхонаси, Сайилгоҳ кўчаси, Адлия вазирлиги, City Palace меҳмонхонаси, Ҳуқуқшунослик университети ва Гофман университети.

Миробод тумани

Салар, Мингўрик, Мовароуннаҳр, Тонг юлдузи, Шароф Рашидов маҳаллаларида, Амир Темур кўчаси, Шаҳрисабз, Бухоро, Зарафшон, Тарас Шевченко, Ислом Каримов, Фидокор кўчаси, Қўшкўприк, Меҳржон кўчаларида, Иноқобод кўчаси тор кўчалари билан бирга, Темирйўлчилар кўчаси тор кўчалари билан бирга, Сариқкўл кўчаси, Эски Сариқкўл кўчаси, Фарғона йўли кўчаси бўйлаб, Нукус кўчасидан Толимаржон кўчасигача, Тошкент шаҳар касаба уюшмаси биноси, 1-сонли Республика клиник касалхонаси ва Ҳарбий прокуратура, Тери-таносил касалликлари касалхонаси, Қон қуйиш маркази, меҳмонхона, Афросиёб заводи, China town ресторани, «Тиббий судекспертиза», Яҳё Ғуломов кўчаси, Иммунология институти, А.Қодирова кўчаси, Руҳий касалликлар шифохонаси, 4-сонли туғуруқхона.

Чилонзор тумани

Иқтисодиёт вазирлиги, Президент академияси, ҳукумат гаражи, Афросиёб кўчаси 2-уй, Хумо арена, Бешёғоч кўчаси, Бокс федерацияси, Бешёғоч кўчасидаги кўп қаватли уйлар ва Бешёғоч кўчасидаги меҳмонхона.

Яккасарой тумани

Юнус Ражабий номидаги маҳалласи, «Тепа» маҳалласи, Президент Администрацияси, Ички ишлар вазирлиги биноси, Президент Хавфсизлик хизмати биноси, Интерпол биноси, Туркистон меҳмонхонаси, Абдулла Қаҳҳор музейи, Юнус Ражабий музейи, Ислом Каримов номидаги илмий маърифий ёдгорлик мажмуаси, 323-сонли МТМ, ИИВга қарашли МТМ, УДАП ва Самарқанд насос станцияси ҳудудидаги Шароф Рашидов, Самарқанд, Афросиёб кўчаларидаги кўп қаватли уйлар.

«Сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилган ҳудудлар махсус техника ёрдамида ичимлик суви билан таъминланади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти 21 октябрь соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатилиши хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди