Туркий давлатлар ягона алифбо яратиш масаласини муҳокама қилди

Тил бирлиги ва туркий давлатларнинг умумий алифбога ўтиш жараёнини тезлаштириш мақсадида ягона алифбо яратиш комиссияси тузилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган тил кунининг 90 йиллигига бағишланган «Турк дунёси умумий алифбоси бўйича семинар»да Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га ягона алифбо яратиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарор тақдим этилди.

Семинарни Турк тили жамияти (ТТЖ) раҳбари Гюер Гулсевин олиб борди. Унда Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши раҳбари, Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Бинали Йилдирим иштирок этди.

Семинарда туркий давлатлар олимлари ўз мамлакатларида кечган алифбо ва тарихий тил жараёнлари ҳақида маълумот бериб, ягона алифбога ўтиш жараёнини жадаллаштириш ва туркий давлатлар ўртасида тақсимланиши муҳимлигини таъкидладилар.

Семинар доирасида ТДТ қошида «Ягона алифбо яратиш комиссияси»ни тузишга қарор қилинди. Комиссия таркибига туркий давлатларда тил сиёсати билан шуғулланувчи ҳар бир расмий тузилмадан икки нафар аъзо киради.

Комиссия ТДТ Оқсоқоллар Кенгашига ягона алифбо бўйича ҳисобот тақдим этиши керак. Қирғизистонда ягона алифбо яратиш бўйича комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Семинарда маданият, тил ва тарих бўйича Отатурк номидаги Олий Кенгаш раҳбари доктор Муҳаммад Ҳакимўғли ва Озарбайжондан ТДТ Оқсоқоллар кенгаши аъзоси Ҳасан Ҳасанов ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар кенгашининг 8-саммитида иштирок этгани хабар берилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди