Украина Херсондаги Антонов кўпригига ракета зарбарларини уюштирди

Херсонда тинч аҳолининг Днепр дарёсидан ўтиш жойига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари Кирилл Стремоусовга таяниб, Meduza хабар берди.

«Тўрт киши ҳалок бўлганидан хабар топдим. Бу бир нафар аёл ва уч нафар эркак. Улардан бири бугун эрталаб топилди», — дейди Стремоусов. Олдинроқ уч киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Херсон вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, шунингдек, 13 киши жароҳат олган, айримлари оғир аҳволда.

20 октябрь куни кечқурун Днепр устидан ўтган Антонов кўприги ҳужумга учраган. Украина Қуролли Кучлари Херсонга 12 та HIMARS ракетасини учирган, улардан бири кўприкка тушган, қолганлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Ҳужум оқибатида 12 та автомобиль ёниб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни Херсон вилояти раҳбари Владимир Сальдо тўртта муниципалитет аҳолиси Днепрнинг чап қирғоғига кўчирилишини маълум қилганди. Шу билан бирга, Херсон Сальдо томонидан санаб ўтилган муниципалитетлар рўйхатига киритилмаган. Бундан олдин, Зеленский Херсон вилоятидаги 8 та аҳоли пункти озод этилганини билдирганди.

Шунингдек, Херсон вилояти маъмурияти 19 октябрь куни Украина армияси томонидан ҳужум уюштирилиши эҳтимоли мавжудлиги сабаб тинч аҳолига Херсон шаҳрини тарк этишни маслаҳат берган ҳолда SMS юборганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди