Украина юзлаб россиялик бизнесмен ва компанияларга қарши санкциялар жорий этди

Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россияни мамлакатга бостириб киришида иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Тегишли ҳужжат президент сайтида эълон қилинган.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, фармонда Украина, Россия, Беларусь, Сурия, Германия ва Франциянинг 2 мингдан ортиқ фуқаросини фамилиялари, шунингдек, мингдан ортиқ турли компаниялар номи келтирилган. Масалан, рўйхатда «Конкорд» компанияси гуруҳи эгаси, «ЧВК Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин, телебошловчилар Олга Скабеева ва Владимир Соловев исмларини кўриш мумкин.

Иккинчи фармон 256 та позицияни ўз ичига олган бўлиб, россиялик бизнесменлар ва уларнинг оила аъзоларига тааллуқли. Рўйхатдан Россия Ҳоккей федерацияси бошқарув раиси Аркадий Ротенберг, «СМП Банк» директорлари кенгаши аъзоси Борис Ротенберг, «Новатек» бошқарув раиси Леонид Михелсон, «ОНЭКСИМ» инвестиция фонди раиси Михаил Прохоров, «Северсталь» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашев, «НЛМК» директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин ва бошқалар келтирилган.

Украина санкцияларида фақатгина Роман Абрамовичга чеклов чоралари Украина ва Россия ўртасида «асирлар ва марҳумнинг жасадларини алмашиш тартиби тугаганидан» кейин кучга кириши шарти билан истесно тарзида киритилган.

Роман Абрамович уруш бошидан буён Россия—Украина музокараларида муҳим роль ўйнаб келмоқда. Сентябрь ойида унинг воситачилигида бутун урушдаги энг йирик ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтган, натижада Украина Украина Қуролли Кучларининг 215 нафар ҳарбий хизматчисини, шу жумладан, «Азов» полки жангчилари ва чет элликларни қайтариб берилган. Россия эса ўз навбатида 55 нафар ҳарбий хизматчи ва украиналик сиёсатчи Виктор Медведчукни қайтариб олганди.

Аввалроқ ЕИ Россияга дрон сотгани учун Эронга янги санкциялар қўллагани, Евроиттифоқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлагани, Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиргани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди