Харьков ва Запорожье расмийлари Россия томонидан ўққа тутилганини маълум қилди

Россиялик ҳарбийлар 21 октябрь куни эрталаб Харьковга ҳаводан қатор ҳужумларни амалга оширди. Бу ҳақда шаҳар мэри Игорь Терехов маълум қилди.

Фото: Telegram / «Политика страни»

«Харьковдаги корхоналардан бирига тўғри келди. Дастлабки маълумотларга кўра, корхона ҳудудида жойлашган маъмурий-ишлаб чиқариш биноси ҳужумга учраган», — деб ёзади у Telegram’даги каналига.

Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг айтишича, ҳужум Киев туманидаги саноат инфратузилмаси объектига қаратилган. Оқибатда олти киши жароҳат олган.

Бундан ташқари, 21 октябрь тонгида россиялик ҳарбийлар Запорожьега ҳам қатор ракета ҳужумларини амалга оширган.

Шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртевнинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида турар жой бинолари ва шаҳар инфратузилмасига зарар етган. Снарядлардан бири мактабга келиб тушган. Уч киши жароҳат олган.

Маҳаллий ОАВлар зарар етган беш қаватли уйнинг суратларини эълон қилмоқда.

Фото: Telegram / «Политика страни»

Аввалроқ Херсонда тинч аҳолининг Днепр дарёсидан ўтиш жойига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. 20 октябрь куни кечқурун Днепр устидан ўтган Антонов кўприги ҳужумга учраган. Украина Қуролли Кучлари Херсонга 12 та HIMARS ракетасини учирган, улардан бири кўприкка тушган, қолганлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Ҳужум оқибатида 12 та автомобиль ёниб кетган.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди