Белгородда чегара ҳудудлари аҳолисининг бир қисми шаҳар атрофига кўчирилади

Россиянинг Белгород вилоятида чегара ҳудудлари аҳолисининг бир қисми шаҳар атрофига кўчирилади. Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.

«Чегарабўйи ҳудудлар ва Белгород шаҳри аҳолисининг вақтинчалик кўчириш ҳақидаги илтимоси қаноатлантирилади. Москва вилояти аллақачон санаториялардан бирининг ҳудудида 500 нафар Белгород аҳолисини қабул қилишга тайёр. Биз транспорт билан таъминлашга тайёрмиз. Санатория ҳудудида овқатланиш ва турар жой ҳам бепул бўлади. Оператив вазият имкон берса, аҳолини қайта кўчириб келамиз», — деган Гладков.

Шунингдек, губернаторнинг сўзларига кўра, Белгород вилоятида энергетика объектлари, алоқа ва уй-жой коммунал хўжалигини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади.

Белгород ва чегара ҳудудларидаги корхоналар эгаларига мослашувчан жадвалларни жорий этиш ва ходимларни масофавий ишлашга ўтказиш имкониятларини кўриб чиқиш тавсия этилган.

Аввалроқ Херсон вилояти аҳолиси Днепрнинг чап соҳилига эвакуация қилиниши маълум қилинганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда