13:35 | 22.10.22 366

Еврокомиссия раҳбари Украинага ҳар ой 1,5 млрд евро ажратишни таклиф қилди

Шунингдек, у ваъда қилинган 3 млрд еврони ўз вақтида ажратишга чақирган

Европа Иттифоқи Украинага ҳар ой 1,5 миллиард евро миқдорида маблағ ажратиш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселдаги конференцияда маълум қилган.

«Кейинги йил давомида умумий ҳисобда ушбу рақамлар 18 миллиард еврони ташкил этади. Биз молия вазирларига тегишли механизмларни ишлаб чиқишни топширдик», — дейди Урсула фон фер Ляйен.

Унинг сўзларига кўра, бу Украина учун «башорат қилинадиган, барқарор ва ишончли маблағ оқимини» таъминлайди.

Европа Иттифоқи кенгашининг Брюсселдаги саммити якуни бўйича эълон қилинган баёнотида Еврокомиссиянинг Украинага ваъда қилинган 3 миллиард евро миқдоридаги макромолиявий ёрдамни ўз вақтида ажратишга чақириғи мавжуд.

Европа Иттифоқи кенгашининг ҳисоблашича, Украинанинг ягона Европа бозорига чиқишини осонлаштириш учун ассоциация келишуви ҳамда Чуқур ва кенг қамровли эркин савдо ҳудуди имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак.

Аввалроқ Пентагон Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича фавқулодда қарор қабул қилгани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 млн eвро бериши, Жо Байден Украинага яна 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 405
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 113
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 334
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 415
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 247
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1107