Мудофаа вазирлиги: Сирдарёда ҳарбий омбордаги портлаш ҳолати ўрганилмоқда

Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм омборида содир бўлган якка тартибда портлаш бўйича ҳарбий мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида қурбонлар ҳамда оғир жароҳат олганлар йўқ. Портлаш оқибатида ҳарбий қисм атрофдаги айрим маҳаллалардаги енгил конструкциялар, ойналарга шикаст етган.

Айни вақтда мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда, ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳарбий қисмдаги ўқ-дори захираси хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, Давлат стандартларига мос равишда, замонавий махсус омборларда сақланмоқда. Уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

«Фуқаролардан ҳолат бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик, фақатгина Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа масъул идораларнинг расмий сайтлари ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинган ахборотлардан фойдаланиш сўралади», дейилади вазирлик ахборотида.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди