Ўзбекистон Жанубий Корея билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланган.

Мазкур битим 2021 йил 17 декабрь куни Сеул шаҳрида имзоланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Аввалроқ Ўзбекистон Жанубий Корея билан ҳарбий тиббиёт бўйича ҳамкорлик қилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳадаги корхоналар сони қанчага етгани маълум қилинган, Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилиши мумкинлиги айтилганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди