Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 22 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади, ҳарорат фони яна кўтарилади ва кечаси 7-12 даража илиқни ташкил этади, кундузи ҳаво 25-27 даражагача, жанубда 29 даражагача исийди, бу меъёрдан бироз юқоридир.

Республика шимолига эса Волгабўйи ҳудудларидан антитциклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудлар бўйича кундузи ҳаво ҳарорати 13-15 даражагача пасаяди.

Якшанба, 23 октябрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Бундай об-ҳавони антитциклон белгилайди ва республиканинг барча ҳудудлари унинг таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 9-14 даража илиқ бўлади, кундузи 12-15 даражагача пасаяди, бу ушбу куннинг ўртача иқлимий меъёридан 8-10 даражага пастдир.

21-22 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди