10:39 | 22.10.22 96

Ўзбекистонда сентябрь ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

Бу борадаги кўрсаткичлар 2021 йилга нисбатан камайган

Ўзбекистонда 2022 йилнинг сентябрь ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг сентябрь ойида республика бўйича 31 537 та никоҳ ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 211 тага камайган.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1207 та;
  • Андижон вилояти — 2889 та;
  • Бухоро вилояти — 1371 та;
  • Жиззах вилояти — 1562 та;
  • Қашқадарё вилояти — 3511 та;
  • Навоий вилояти — 969 та;
  • Наманган вилояти — 3126 та;
  • Самарқанд вилояти — 3650 та;
  • Сурхондарё вилояти — 2683 та;
  • Сирдарё вилояти — 831 та;
  • Тошкент вилояти — 2525 та;
  • Фарғона вилояти — 3681 та;
  • Хоразм вилояти — 1061 та;
  • Тошкент шаҳри — 2471 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда июль ва август ойида қанча никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар қилинганди. Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкинлиги айтилган.