Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 60,5 млрд сўмни талон-торож қилишда айбланмоқда

Қашқадарё вилояти прокуратураси 60 миллиард сўмни ўзлаштиришда айбланган Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов озод этилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Жамшид Фозилов
Фото: Facebook

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозиловга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилгани кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Маълум қилинишича, Жамшид Фозилов 2016 йил 9 июль кунидан 2019 йил 26 октябрь кунига қадар Қарши шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган. Бу давр мобайнида у ўзига берилган мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, Ўзбекистон қонунлари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига зид равишда уларни нотўғри талқин қилган.

Хусусан, давлат захирасидаги ерларни ва бошқа мулкларни, гўёки ўзининг шахсий мулки сифатида тасарруф этишни мақсад қилиб, Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш доимий комиссия аъзолари (шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари У.Авазов, шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Ш.Бухаров, шаҳар бош архитектори Ш.Бўронов, Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиали бошлиғи М.Хушов) ва бошқалар билан Қарши шаҳри ҳудудидаги ер майдонлари ҳамда бошқа инфратузилма объектларини ноқонуний равишда сохта ҳужжатлар асосида бериш ҳақида олдиндан жиноий тил бириктирган.

Қайд этилишича, 2018-2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда умумий қиймати 60,51 миллиард сўм бўлган жами 463,12 минг метр квадрат ер участкаларини жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ўз кучини йўқотган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки қарор қабул қилишда асос бўлмаган бошқа сохта маълумот ва ёзувлар киритиб тайёрланган далолатномаларга асосан аукцион савдолари ўтказмасдан, ноқонуний ер ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш орқали талон-торож қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 20 октябрдаги ажримига кўра, Жиноят-процессуал кодексининг 242-2-моддасига асосан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суднинг мазкур ажримига нисбатан Қарши шаҳар прокурори томонидан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига апелляция тартибида протест келтирилган. Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг якуний тўхтамидан кейин жиноят иши бўйича қўшимча равишда тегишли муносабат билдирилади.

Аввалроқ Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура томонидан шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209 (мансаб сохтакорлиги) моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди