Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар йўловчи ҳалок бўлди, деб хабар беради «Nasaf TV».

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 14 октябрь соат 14:00 ларда 4П-79 Қарши—Чим—Чироқчи—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 25-километрида Lacetti автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда машина ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда ўзганинг Damas’ини олиб қочиб, ЙТҲга учраган эркакка ҳукм ўқилгани, Фарғонада Lacetti ва Matiz иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани, Қашқадарёда ИИБ ходими бошқарувидаги Nexia ЙТҲга учрагани, Самарқандда Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди