Санкт-Петербург суди Ленинград қамалини геноцид деб тан олди

Санкт-Петербург суди бир миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган ва этказилган зарар 35 триллион рублдан ортиқни ташкил қилган Ленинград қамалини геноцид деб тан олди, деб хабар беради «Meduza».

Қайд этилишича, шаҳар судига «Федерациянинг миллий манфаатларини, шунингдек, чекланмаган доирадаги шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун» Россия Бош прокурори Игор Краснов мурожаат билан чиққан.

Прокурор Ленинград блокадасини Германиянинг ишғол ҳокимияти ва уларнинг шериклари: Чехия, Бельгия, Италия, Испания, Латвия, Нидерландия, Норвегия, Полша, Финляндия, Франция ҳарбий тузилмалари томонидан амалга оширилганлигини аниқлашни сўраган.

Мазкур иш доирасида суд томонидан етти марта йиғилиш ўтказилиб, 12 нафар мутахассис ва тўрт нафар гувоҳ сўроқ қилинган, шунингдек, «ўта махфий» тоифадаги материаллар, видеоматериаллар, фотосуратлар, экспертиза ва тарихий ҳужжатлар ўрганилган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди