Тўра Боболов туман ҳокимига Skoda харид қилиш учун 429 млн сўм ажратгани маълум бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилишни назарда тутувчи фармойиши бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан Бандихон туман ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 миллион сўм ўтказиш тўғрисидаги фармойиш имзолангани ҳақида хабар эълон қилинган.

Мазкур ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилган. Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 18-октябрдаги 23-8-0-Ф/22-сонли фармойиши билан вилоят бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бандихон тумани ҳокимлигига бир дона Skoda Kodiaq Ambition русумли хизмат автотранспорт воситаси харид қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 429 миллион сўм маблағ ажратиш назарда тутилган.

Фото: Telegram

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарорига мувофиқ Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланган.

Мазкур меъёрларга кўра, туман ва шаҳар ҳокимликларининг раҳбарларига сотиб олишга рухсат этилган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 1000 баробари (300 миллион сўм), раҳбар ўринбосарларига эса базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 700 баробари (210 миллион сўм) этиб белгиланган.

«Бундан кўринадики, Бандихон тумани ҳокимлигига сотиб олиниши режалаштирилган хизмат автотранспортининг нархи юқорида қайд этилган меъёрларга зид», дейилади муносабатда.

Шу сабаб агентлик томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига вилоят ҳокимининг 2022 йил 18-октябрдаги 23-8-0-Ф/22-сон фармойишини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилган. Вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан Скода Кодиақ Амбитион русумли хизмат автотранспорт воситаси харид қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маблағ ажратиш фармойиши бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши 2021 йил 22 ноябрь куни 398 миллион сўмга Trailblazer Ltz-At автомобилини харид қилганди. Шунингдек, Бойсун тумани ҳокими ҳам 398 миллион сўмга Trailblazer Ltz-At хизмат автомашинасини харид қилиш учун шартнома тузгани хабар қилинган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото