Тошкентда 23 ёшли йигит танишини 270 минг долларга чув туширди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида танишини катта миқдордаги пулга чув туширган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туман ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2022 йилнинг май ойидан октябрь ойига қадар вақт оралиғида 22 ёшли Анвар таниши 23 ёшли Боситхонга қандолат маҳсулотларини сотиш орқали тадбиркорлик қилишларини ваъда қилган. У танишидан бўлиб-бўлиб жами 270 минг долларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда йигит уйланишни ваъда қилиб, қизни 100 миллион сўмга чув туширгани, Наманганда эркак ўғлининг қарзини тўлаш учун келинининг номига кредит олгани, ДХХ жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйгани, Сурхондарёда уй олиб бериш учун 5,1 минг доллар олган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди