Тошкентда Labo’ни пиёдалар йўлагида бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пойтахт кўчаларида Labo автомобилида қоидабузарлик содир этган ҳайдовчига чора кўрилганини маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда автомашинасини пиёдалар йўлагидан ҳайдаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани акс этган видеолавҳа тарқалган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан давлат рақами Labo русумли автомашина ҳайдовчиси 24 ёшли А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкентда «мигалка» ўрнатилган Lacetti бир вақтнинг ўзида бир нечта қоидабузарликни содир этгани, Тошкентда қоидабузарликни қайд этадиган янги радар синовдан ўтказилаётгани, Фарғонада қоидабузарлигини тасвирга олиб тарқатган ҳайдовчиларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди