Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак бош вазирликка номзодини эълон қилди

Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак консерватив партия етакчиси ва бош вазирликка номзодини эълон қилди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.

Қайд этилишича, Лиз Трусс истеъфога чиққанидан сўнг Британия ҳукумати раҳбари лавозимига даъвогарлик қилаётган собиқ бош вазир Борис Жонсон ва собиқ молия вазири Риши Сунак ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

«Буюк Британия буюк давлат, бироқ биз чуқур иқтисодий инқироздамиз. Шунинг учун мен Консервативлар партияси етакчиси ва бўлажак Бош вазир лавозимига номзодимни қўяман. Иқтисодиётимиздаги муаммоларни ҳал қилиб, партиямизни бирлаштириб, юртимизга хизмат қилмоқчиман», — деб твит қолдирган Сунак.

Шунингдек, Сунак ва Жонсон ўртасидаги учрашувда келажакда Вазирлар Маҳкамасида биргаликда ишлаш бўйича келишув натижалари салбий бўлгани айтилмоқда. Суҳбатдан сўнг Жонсон ўз ҳамкорларига ҳукумат тузиш учун фақат демократик мандатга эга эканлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бош вазири лавозими учун асосий давогарлар маълум қилинганди. Шунингдек, Буюк Британиянинг амалдаги бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди