Ҳиндистонда фоҳишаликка сотиб юборилган аёллар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

Ҳиндистонда дугонаси томонидан фоҳишаликка сотиб юборилган 8 нафар аёл Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, 28 август куни фуқаро Д.М. ва унинг ҳамроҳлигида жами 7 нафар Ўзбекистон фуқароси Ҳиндистондаги элчихонанинг консуллик бўлимига ватанга қайтаришда кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган.

Элчихона томонидан мазкур фуқароларга тезкор равишда барча тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилгани, хусусан, уларнинг яшаш жойи мавжуд эмаслиги ва молиявий оғир аҳволидан келиб чиқиб, зудлик билан Деҳли шаҳрида «Empowering Humanity» нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда бошпана билан таъминлашга эришилиб, уларга уч маҳал иссиқ овқат бериб келинаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, мурожаат қилган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганлигини инобатга олиб, уларга Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган.

Улар Ҳиндистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан мамлакат ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келганликлари ва ушбу мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганликлари аниқланган.

Шу билан бирга, видеомурожаат муаллифи Д.М. ва унинг ҳамроҳлари масаласида Ҳиндистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан тегишли тергов ва суд жараёнлари давом этаётганлиги сабабли уларнинг ушбу давлат ҳудудидан чиқишига вақтинчалик чеклов қўйилган.

«Ушбу ҳуқуқий жараёнлар якунлангач, юқоридаги фуқароларнинг тезкор равишда Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланади», — дейилган элчихона хабарида.

Бу масала элчихона томонидан қатъий назоратга олинган ва қайд этилган фуқаролар учун зарур бўлган тегишли консуллик-ҳуқуқий кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан Ҳиндистоннинг ваколатли идоралари билан мунтазам алоқа ўрнатилган.

Аввалроқ Россиянинг Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган 6 нафар ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилгани, Москвада 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи қисман ундириб берилгани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди