Нигериядаги сув тошқинларида 603 киши ҳалок бўлди

Нигериядаги сув тошқинларида 603 киши ҳалок бўлиб, 2400 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: UNDAC

Маълум қилинишича, Нигерияда сўнгги йилларнинг энг ҳалокатли тошқинлар давом этмоқда. 200 миллион киши истиқомат қиладиган ушбу мамлакатнинг 36 та штатидан 27 тасида тошқинлар кузатилмоқда. Ҳозирги вақтга қадар тошқин оқибатида 603 киши ҳалок бўлган, 2,4 мингдан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олган.

Фото: Associated Press

Шунингдек, 1,4 миллион аҳоли тошқин ҳудудларидан эвакуация қилинган. Мамлакат қишлоқ хўжалиги ерларига катта зарар етган. 200 мингдан ортиқ уйлар қисман ёки бутунлай бузилиб кетган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сув тошқинларидан сўнг бу ҳудудларда вабо тарқалиши хавфидан огоҳлантирди.

Нигерия тарихидаги бундан аввалги тошқинлар 2012 йилда содир бўлган ва ундаги зарар миқдори 17 миллиард долларга баҳоланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада содир бўлган тошқинларда 50 га яқин одам ҳалок бўлганди. Шунингдек, Покистондаги сув тошқинлари мингдан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди