Ўзбекистонда ҳар йили ичимлик суви таъминоти учун 50 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонда ҳар йили ичимлик суви таъминоти учун 50 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, Президентнинг 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 257-сонли қарори қабул қилинган.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили давлат ижтимоий буюртмалари доирасида аҳоли пунктларини марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 50 миллиард сўм ажратилади.

Ҳужжат билан 2023 йил 1 январдан:

  • аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятига ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
  • республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган сув ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ҳамда ўрнатиш тақиқланади;
  • юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади.

Шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги давлат ижтимоий буюртмаси асосида ташкил қилинган Ичимлик сув таъминоти корхоналарининг электрон реестрини юритади ҳамда уларга услубий ва амалий ёрдам курсатади.

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятига Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти қошида cовуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ҳамда ўрнатиш бўйича метрология хизматини ва унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш топширилган.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • марказлашган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизмати билан қамров даражасини ошириш бўйича Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўрсаткичлари;
  • республикадаги ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги маҳаллаларнинг 2022-2025 йилларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича йиғма кўрсаткичлари ва дастури;
  • 2022-2024 йилларда республика ҳудудларида ичимлик сув тармоқларини уй хўжалигигача етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда тиббиёт муассасаларини 2022-2025 йилларда ичимлик сув билан таъминлаш дастури;
  • аввалги йилларда қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган ёки фойдаланишга топширилмаган ичимлик ва оқова сув объектларини тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича тармоқ жадвали.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25 майдан кучга кирган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ичимлик суви таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишганди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда ичимлик суви қандай ҳолларда транспортда етказиб берилиши белгиланди

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди