Сурхондарёда калтакланган ҳамшира фоҳишаликда айбланди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамширанинг фарзанди олдида калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик, унинг фоҳишаликда гумон қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати билан боғланди.

Кадр: Telegram

Аввалроқ туман сил касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ва мазкур даволаш муассасаси физиотерапия бўлими ҳамшираси С.Т.нинг шахсий адовати сабаб, 18 октябрь куни зиддиятли ҳолат юзага келгани айтилганди.

Маълум бўлишича, қизи олдида калтакланган Д.И.нинг қўшнилари ҳамширани фоҳишаликда айблаган. Бир неча марта уйига бегона эркаклар кириб кетаётганига гувоҳ бўлган.

«Бу ҳолат биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас, буни кўчириш керак. Aввалги уйларидан ҳам айнан шу ҳолатда қувилган аёл бу. Xулқи бузуқ, фоҳиша, битта эмас, бир нечта эркакни бир кунда қабул қилaди. Мажбурлигимдан эшик олдига камера қўйдирганман. Майли ўйнашлари тузук келиб кетса ҳам, ярим кечаси соат учда эшигимни жиринглатади. Шунинг учун, камера қўйдирганман», — деган ҳамширанинг қўшниси.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа бир видеода, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИО xодимлари Д.И.ни прокуратура бўлимига олиб кетиш учун уйига борганда, ҳамширанинг уйида ҳақиқатдан ҳам бегона эркак борлиги аниқлангани, шу билан бирга, аёл орган xодимларининг ҳаракатига кескин қаршилик кўрсатгани тасвирланган.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотларига кўра, мазкур айблов ўз тасдиғини топмаган ҳолатда, шахсни қадр қиммати ва шахсиятига тегадиган сўзлар билан ҳақоратлаганлик учун ҳам қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик бор.

«Ким фоҳишa деган бўлса, у ҳам тегишли тартибда жавобгарликка тортилади», — деди вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

Аввалроқ Самарқандда тунги рейдда фоҳишалик билан шуғулланган аёллар ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли аёл қўлга олингани маълум қилинган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади