Тошкентда омборхона ёниб кетди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги омборхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 октябрь куни соат 09:08 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чорбоғ кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 09:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 09:22 да бартараф этилган.

Ёнғиндан омборхонанинг очиқ ҳудудида тахминан 150 кв.м майдондаги маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ўрганилаётгани хабар берилган.

Аввалроқ Тошкентдаги чиқиндини қайта ишлаш заводида ёнғин чиққани, Тошкент шаҳридаги дўконларнинг бири ёниб кетгани хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги атир-упа дўконида ҳам ёнғин келиб чиққанди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди