«‘Атлас байрами’ Марғилоннинг брендига айланиб улгурди» — Сара Ношади

Марғилон шаҳрида 20-22 октябрь кунлари бўлиб ўтган «Aтлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалида UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

У нутқида фестивални ташкил этишдаги ёрдами учун Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марғилон шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, «Хунарманд» ҳунармандчилик уюшмаси, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази, UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига миннатдорлик билдирди.

«2015 йилда UNESCO’нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ташаббуси билан Ўзбекистонда, хусусан, ўзбек атласи ва ипаклари маскани бўлган Марғилонда анъанавий ҳунармандчиликни асраш, тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида ‘Атлас байрами’ анъанавий тўқимачилик фестивали ўтказиб келинмоқда. Шаҳар бизга анъанавий маданият қандай қилиб ижодкорлик учун булоқ ролини ўйнаши мумкинлигини кўрсатади. Бу фестиваль Марғилоннинг брендига айланиб, ўзбек тўқимачилик саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилаётганини кўришимиз мумкин», — дейди Сара Ношади.

Шунингдек, у нутқида Covid-19 туфайли 2020 йилда фестиваль ташкил этилмагани ва бу йил алоҳида тайёргарлик билан ўтказилаётганини қайд этди.

«Анъанавий ҳунармандчиликни, хусусан, тўқимачиликни асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва ривожлантириш бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу йилги фестиваль Бангладеш, Болгария, Франция, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлардан маданият ва ҳунармандлар иштирокида ўзининг географик чегараларини кенгайтираётганидан хурсандмиз», — дейди Сара Ношади.

Бундан ташқари, UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади фестиваль олдидан ўтган 4 кун ичида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган 60 га яқин ёш ҳунарманд ва дизайнерлар учун анъанавий ҳунармандчилик, этнодизайн ва тадбиркорлик бўйича қатор тренинглар ташкил этилганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилон «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилгани  ва Самарқандда Discovering Uzbekistan халқаро туризм конференцияси бўлиб ўтгани хабар қилинганди. 

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди