«Эвакуация қилинаётган» Винни Пух, дори тарқатаётган ҳарбийлар, ракеталардан қочаётган самолёт — «Махсус операция»нинг 241-кунидан суратлар

Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари 241-куни ва Украина аҳолисининг «махсус операция» вақтидаги турмуш тарзини тасвирловчи энг сара суратлар билан танишинг.

Украинанинг СУ-25 қирувчи самолёти Бахмутда ракета зарбаларидан чалғитувчи манёвр ёрдамида ҳимояланмоқда.

Фото: LIBKOS / AP / Scanpix / LETA

Украинанинг Ровно вилоятида ўт ўчирувчилар Россиянинг ракета ҳужуми натижасида зарар кўрган энергетика инфратузилмаси объектларида ёнғинни ўчириш билан банд.

Фото: Reuters

Украина аскари Бахмут яқинида ўзиюрар артиллерия қурилмасини бошқармоқда

Фото: LIBKOS / AP / Scanpix / LETA

Украина ҳарбийларининг ўзиюрар артиллерияси жанг пайтида.

Фото: LIBKOS / AP / Scanpix / LETA

Россия ҳарбийлари Украинанинг Бахмут шаҳрини ўққа тутганидан сўнг.

Фото: LIBKOS / AP / Scanpix / LETA

Николаев шаҳрида яшовчи аёл яқинда Россиянинг шаҳарга ракета ҳужуми натижасида вайрон бўлган турар жой биноси олдида. Николаевни ўққа тутиш давом этмоқда

Фото: Reuters / Scanpix / LETA

Ҳарбий шифокор яқинда Украина томонидан қайтариб олинган Синичино қишлоғи аҳолиси учун дори-дармонлар олиб келди. Синичино 2022 йил сентябрь ойида Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми натижасида озод қилинган Изюм ёнида жойлашган.

Фото: Getty Images

Армия тиббиёт бригадаси аъзолари Синичинода кўзи ожиз аёлга дори бермоқда.

Фото: Getty Images

Синичинода яшовчи аёл Украина армияси тиббиёт бригадасига ташаккур изҳор қилмоқда.

Фото: Getty Images

Болалар боғчаси ходими оловда овқат пиширмоқда. Россия ракета зарбалари оқибатида шаҳарда электр таъминоти узилган.

Фото: Reuters / Scanpix / LETA

«World Central Kitchen» нодавлат ташкилоти кўнгиллилари Россиянинг ракета ҳужуми туфайли электр узилиши вақтида Николаев касалхонасида беморлар ва маҳаллий аҳоли учун овқат пиширмоқда.

Фото: Reuters / Scanpix / LETA

Николаевлик аёллар ичимлик суви солинган шишаларни кўтариб келмоқда. Шаҳарни таъминловчи магистраль қувур уруш бошланганидан бери шикастланган

Фото: Reuters / Scanpix / LETA

Украинанинг Херсон шаҳридаги рус маъмурияти шанба куни тинч аҳолига Украина кучлари олдинга силжиб бораётган кескин ҳарбий вазият туфайли шаҳардан зудлик билан чиқиб кетишлари кераклигини айтди. Суратда шаҳардан чиқиб кетаётган кексалар.

Фото: Rueters

Херсон аҳолисини Днепрнинг ўнг қирғоғига эвакуация қилиш ҳаракати давом этмоқда.

Фото: Reuters

Херсон губернатори вазифасини бажарувчи Сальдонинг таъкидлашича, одамларни Херсондан эвакуация қилиш чораси қўшин чизиғидаги кескин вазият ҳамда ҳудудга ракета ва артиллерия ҳужумлари хавфи кучайганлиги сабабли эҳтиёт чораси ҳисобланади. Суратда эвакуация қилинаётган аҳолининг темир йўл вокзалида навбатда тургани тасвирланган.

Фото: Reuters

Россия назорати остидаги Херсон шаҳридан эвакуация қилинган тинч аҳоли Украинанинг Россия назоратидаги Херсон вилояти Олешки шаҳрига етиб бориши билан паромдан тушмоқда.

Фото: Reuters

Херсон шаҳридан эвакуация қилинаётган қизалоқ.

Фото: Reuters

Херсондан эвакуация қилинган одамлар Олешки шаҳрида Қримга кетаётган автобусга чиқмоқда.

Фото: Reuters

Херсондан эвакуация қилинган маҳаллий аҳоли Қримнинг Жанкой шаҳридаги темир йўл вокзалига етиб келишди, у ерда вақтинчалик жойлаштириш марказлари ташкил этилган.

Фото: Reuters

Минтақа раҳбарининг айтишича, Россия кунига 10 мингга яқин аҳолини Херсондан кўчиришни режалаштирмоқда ва Украинанинг қарши ҳужумини кутган ҳолда аҳолини қабул қилишга тайёрланмоқда. Суратда Херсон шаҳрини тарк этаётган оила.

Фото: Reuters

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Россия назорати остидаги Херсон шаҳридан, кекса аёлни эвакуация қилмоқда.

Фото: Reuters
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади