Ейскдаги ҳарбий самолёт қулашининг сабаби очиқланди

Россиянинг Ейск шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносига Су-34 самолёти қулагани тўғрисида хабар берилганди. «ТАСС» манбаларига кўра, ҳарбий самолётнинг қулашига унинг двигателига қушлар кириб кетгани сабаб бўлган.

Фото: «РИА Новости»

Бомбардимончи самолётнинг ҳалокатига оид тергов жараёнларида аниқланишича, самолётнинг қулашига унинг двигателига иккита чайка кириб кетгани сабаб бўлган. Айнан шу самолётнинг қулашини юзага келтирган.

«Экспертлар самолёт қолдиқларини кўздан кечириш давомида чайкалар қолдиқларига дуч келди», — дейди манба. Таъкидланишича, қушлар самолёт ҳавога кўтарилган вақтда двигателга кириб кетган.

Россия Тергов қўмитаси, прокуратура ва Ейскдаги самолётнинг қулаши сабабини аниқлаш билан шуғулланаётган бошқа тузилмалар ҳам Су-34’нинг бу борадаги хабарга изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Су-34 самолёти парвоз вақтида двигателининг ёниши оқибатида қулаганди. ФВВнинг ёзишича, у кўп қаватли уй билан тўқнашган бўлсада, портламаган. Ёнғин ёнилғининг оқиб кетиши натижасида юзага келган. Иккала учувчи ҳам катапультани ишга туширишга улгуриб қолган. Ҳалокат қурбонлари сони 13 кишига етган, шунингдек, 68 киши қутқарилган, 360 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди