Фарғонада 20 йил қамоқда ўтириб чиққан эркак уйига келган меҳмонни ўлдириб қўйди

Фарғонада аввалги жинояти учун 20 йил қамоқда ўтириб чиққан эркак уйига меҳмонга келган танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, қамоқдан қайтган қўқонлик фуқаро Ататов укасининг уйида яшай бошлаган ва унинг олдига жазони ижро этиш муассасасида танишиб қолган фуқаро Мирзаев меҳмонга келган. Собиқ маҳкумлар суҳбатлашиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Меҳмон мезбонни ҳақорат қилгани боис ўзаро жанжаллашган ва Ататов уйида бўлган темир бўлаги билан Мирзаевнинг турли жойларига урган. Шундан сўнг, у жабрланувчини ўзбошимчалик билан даволашга уриниб, уни икки сутка хонадонида сақлаган.

Ўтказилган судга оид экспертиза хулосасида келтирилишича, Мирзаев кўкрак қафасининг иккала томонидан тўққизта қовурғасининг синиши, ўпка йиртилиши оқибатида вафот этган.

Ататовнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бани билан малакаланиб, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд ҳукми билан у 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 14 млн сўм учун 26 ёшли таксичи ўлдириб кетилгани, Тошкент вилоятида маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйгани, Фарғонада 64 ёшли эркак келинини ўлдириб, бошини узиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди