Фарғонада маҳбусни қамоқдан чиқариб бериш учун 10 минг доллар сўраганлар қўлга олинди

Фарғонада қамоққа олинган шахсни пул эвазига чиқариб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда «Вазият 24» дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, муқаддам судланган Д.Қ. ва У.М. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.С.нинг тергов органи томонидан айбланиб, қамоққа олинган танишини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишловчи мансабдор танишлари орқали чиқариб беришни ваъда қилган. Улар жиноят ишини ижобий ҳал қилиш эвазига фуқародан 10 минг доллар талаб қилган.

Фуқаронинг аризаси асосида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Д.Қ. ва У.М. Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, Д.Қ. уч нафар фуқародан жарима майдонларидаги машиналарни чиқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ва бошқа ҳаракатлари учун пул олгани юзасидан аризалар келиб тушган.

Аввалроқ Фарғонада ўзини блогер деб таништириб, жиноят ишини ҳал қилиб бермоқчи бўлганлар ушлангани, Сурхондарёда маҳкумни қамоқдан чиқариб бериш учун 70 минг доллар сўраган эркак қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди