Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Луврдаги кўргазма Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун муҳим омил бўлишини айтди

Париждаги Лувр музейида 2022 йил 24 ноябрдан 2023 йил 6 мартгача «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид топилмалар ва қадимий экспонатлар намойиш этилади. 

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров кўргазманинг аҳамияти ва унга тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.

«2018 йилда давлатимиз раҳбари Францияга ташриф буюрди. Бу — Европа давлатларига биринчи расмий давлат ташрифи эди. Бунинг рамзий томонлари ҳам бор: Франция Ўзбекистон каби ўз сиёсати, бошқа давлатлар билан алоқаларда маданий ҳамкорликка жуда катта аҳамият беради. Францияга ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Луврга боришга вақт топдилар. Бу жаҳондаги энг катта музейларидан бири эканлигини барчамиз яхши биламиз. Лувр — бутун жаҳон дурдоналарини ўзида сақловчи хазина. Инсонни том маънода инсон қилиб тарбиялашда маданият, маънавиятнинг ўрни катта», — дейди Шоазим Миноваров

Бундан ташқари, у Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи билан кўргазма ташкил қилиш тўғрисида шартнома имзоланганини айтди.

«Орадан вақт жуда тез ўтди ва ‘Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида’ кўргазмаси бошланишига оз фурсат қолди. Номидан кўриниб турибдики, у ўзида бутун тарихимиз, энг Қадимги Варахша, Афросиёб деворий суратларидан тортиб, ҳозирга қадар маданият ва санъат соҳасига тегишли осори атиқаларни мужассам этади. Буларнинг орасида алоҳида таъкидлашга лойиқ бўлган диний, маънавий аҳамиятга эга экспонат — ‘Катта Лангар Қуръони’. Унинг тарихи деярли афсонавий, чунки ҳали атрофлича ўрганиш керак бўлган жиҳатлари етарли. У VIII-X асрга оид, деб тахмин қилиняпти. Ҳатто, Усмон Мусҳафидан олдинроқ ёзилган бўлиши мумкин, деган фаразлар ҳам бор. Биз кўргазмага олиб борадиган ушбу Қуръон саҳифаларига дунё миқёсида қизиқиш жуда катта. Умумий ҳисобда 320 дан ортиқ энг яхши экспонатларимизни олиб боряпмиз. Бу кўргазма жуда самарали бўлади, деб ўйлайман. Чунки маданият соҳасидаги ҳамкорлик мамлакатни, халқни дунёга жуда тез танитади. Францияга бир йилда 60 миллион турист ташриф буюради. Луврнинг ўзига 10 миллиондан кўпроқ одам келади. Кўргазма давомида у ерда ўзимизни кўрсатишимиз бизни янада кўпроқ эътироф этишларига, Ўзбекистонга, унинг маданияти ва тарихига нисбатан қизиқиш ортишига сабаб бўлади. Бу туризмни ривожлантиришда катта реклама вазифасини ўтайди. Одамлар кўргазмалар, ўзаро мулоқот орқали бир-бирини қанчалик яхши таниса, ўртадаги ишонч ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Ишонч эса ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари учун эшикларни очади», — дейди Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбари.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради