Жанубий Корея КХДР билан денгиз чегарасида бир-бирига ўқ узди

Жанубий Корея ҳарбийлари 24 октябрь куни Сариқ денгизда Шимолий Корея кемаси икки давлат ўртасидаги денгиз чегарасини кесиб ўтганидан сўнг огоҳлантирувчи ўқ узди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.

Фото: Yonhap

Маълум қилинишича, Шимолий Корея кемаси тунги соат 03:42 да Бэннен ороли яқинидаги денгиз чегарасини кесиб ўтган. Жанубий Корея ҳарбийлари огоҳлантирувчи ўт очгандан кейин КХДР кемаси шимолга бурилган.

Шу билан бирга, Пхеньяннинг маълум қилишича, Жанубий Кореяга тегишли конвой кемаси соат 03:50 КХДР билан денгиз чегарасини бузган.

Бош штаб вакилининг баёнотида келтирилишича, Жанубий Корея кемаси КХДР билан денгиз ҳарбий-демаркация чизиғининг 2,5—5 километрини кесиб ўтган ва «номаълум кемани назорат қилиш баҳонасида» огоҳлантирувчи ўқ узган. Бунга жавобан КХДР ҳарбийлари соат 05:15 да реактив залп ўт очиш тизимларидан 10 та огоҳлантирувчи ўқ отган.

«Корея халқ армияси Бош штаби сўнгги вақтларда нафақат овоз кучайтиргич ва артиллерия ўқ узишлари, балки денгиз орқали босқинни амалга ошираётган жанубликларни яна бир бор қаттиқ огоҳлантирди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Жанубий Корея Руминияга қурол ва ядро реакторлари етказиб бериши ва Жанубий Корея ва АҚШ КХДР синовларига жавобан ракеталар учиргани маълум қилинганди. Шунингдек, август охирларида АҚШ ва Жанубий Корея КХДР чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар бошлаганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди