«Кўпчиликнинг тез ёрдам хизматидан кўнгли тўлмас эди» — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистондаги тез ёрдам хизматида фаолият юритаётган шифокорлар сони қарийб 13,8 минг нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фото: «Bugun.uz»

Тез ёрдам хизматининг энг асосий вазифаси ҳаёти хавф остида қолган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Бу эса соҳада фаолият юритаётган шифокор ва фельдшерлардан юксак билим ва малакани талаб этади.

«Очиғини айтиш керак, авваллари юртимизда тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатидан кўпичиликнинг кўнгли тўлмас, қолаверса, тизимдаги шифокор кадрлар малакаси борасида ҳам қатор муаммолар мавжуд эди», — дейди Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев.

Унинг сўзларига кўра, шу боис кейинги йилларда соҳани етук ва тажрибали мутахассислар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ҳамда касбий кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Натижада 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Тез ёрдамда фаолият юритаётган шифокорлар сони 13 798 нафарни ташкил этиб, таъминланганлик даражаси 90,7 фоизга етган. Бу борадаги кўрсаткич Бухоро ва Наманган вилоятларида 100 фоиз, Самарқандда 99 фоиз, Андижонда 95,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Қайд этилишича, «103» хизматида реаниматолог-шифокорлар алоҳида ўринга эга бўлиб, айни пайтда соҳада 686 нафар ана шундай етук мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Бу борада энг яхши кўрсаткич Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, мазкур ҳудудларда «103» хизмати тўлиқ реаниматолог-шифокорлар билан таъминланган.

Шунингдек, 2022 йилнинг айни шу даврида тизимда меҳнат қилаётган ўрта тиббиёт ходимлари сони 29 156 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилани, Ўзбекистонда 9 ойда тез ёрдамга 4,5 мингга яқин ёлғон чақириқлар келиб тушгани, Жиззахда ҳайдовчи тез ёрдам Damas’ида сув ташигани тўғрисида хабар берилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди