Марғилонда ўтказилган «Атлас байрами» — суратларда

Марғилон шаҳрида «Aтлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтгани хабар қилинганди. Уч кун давом этган байрам 50 га яқин тадбирларни  ўз ичига олди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири жараёндан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 20 октябрь куни расман старт олган фестивални очиб берди. Шундан сўнг очилиш маросими доирасида Марғилон шаҳрига «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилди. Бугунги кунда дунёнинг 4 та қитъасидан 57 та шаҳар бундай эътирофга сазовор бўлган.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Тадбирда UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади ҳам сўзга чиқиб, фестиваль анъанавий ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича «ноу-хау»ни оммалаштириш орқали номоддий маданий меросни асраб-авайлашга ҳисса қўшишини таъкидлади.

Фото: «Bugun.uz»

Фестиваль доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, АҚШ, Латвия, Мўғулистон, Италия каби давлатлардан келган ҳунарманд, дизайнер ва мутахассисларнинг кўргазмалари намойиш этилди.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, анъанавий мато тўқимачилиги бўйича Марғилондаги «Ёдгорлик» корхонасида мастер-класс ташкил қилиниб, пилладан тортиб, мато тайёрлашгача бўлган жараён намойиш қилинди. Корхона ходимларининг сўзларига кўра, бир жойнинг ўзида пилладан тола олиб, атлас тўқилиб, тайёр маҳсулот корхонага қарашли дўконларда сотувга чиқарилади.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фестивалнинг иккинчи кунида Европа ва Тинч океани ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан келган ўндан ортиқ дизайнерларнинг либослари намойиш қилинди. Бу эса ўз навбатида турли қитъа вакилларининг бир-биридан мато ва дизайн бўйича билим ва кўникма олишига имкон яратди.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Бундан ташқари қатор ҳунарманд ва дизайнерлар томонидан «Замонавий дунёда анъанавий тўқимачиликнинг ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди. Унда анъанавий матоларни тайёрлаш ҳамда «Икат» маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, Марғилонга «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилиши муносабати билан бутун дунёдан келган (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, АҚШ, Латвия, Мўғулистон, Италия) делегация аъзолари дўстлик рамзи сифатида Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғига дарахт кўчатларини экди.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фестиваль доирасида Марғилон тарихи музейида «Буюк ипак йўли ворислари» анъанавий тўқимачилик кўргазмасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади сўзга чиқиб, кўргазма очилиши билан бутун Марғилон халқини табриклади.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

22 октябрь куни бўлиб ўтган фестивалнинг ёпилиш маросимида туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табриги вазир ўринбосари Нусратилла Зикриллаев томонидан ўқиб эшиттирилди: «Бу фестиваль маҳаллий ва хорижлик иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирган бўлса, уларда ‘Мен, албатта, яна Фарғонага, Марғилонга келаман’ деган яхши бир ниятни уйғотган бўлса, биз бундан фақат ва фақат мамнун бўламиз».

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Дастур давомида турли давлатлардан келган ҳунарманд ва дизайнерларга номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилон «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилгани, Қўқонда Kokand ethnosport challenge—2022 республика фестивали бўлиб ўтгани ва Самарқандда рассомлар учун пленер ташкил этилгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди