Наманганда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий жанжал юзага келди

Наманган вилоятидаги мактаб ўқувчиларининг муштлашуви акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бу ҳолат 2021 йилнинг ноябрь ойида Косонсой туманидаги 50-сонли мактаб ўқувчилари томонидан уюштирилган бўлиб, уларнинг мақсади ушбу ҳолатни TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштириб, пранк қилиш орқали машхурликка эришиш бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича роликда иштирок этган ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналаридан 2021 йил ва 2022 йилнинг 24 октябрь кунигача туман ички ишлар бўлимига ёки тиббиёт муассасаларига ариза ва шикоят билан ҳеч ким мурожаат қилмаган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ва туман халқ таълими бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг 5-сонли мактаб ўқувчи қизлари ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 3 та мактабнинг юқори синф қизлари жанжаллашгани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото