Ўзбекистон ва Россия қарийб 4 млрд долларлик 20 дан ортиқ лойиҳани ишлаб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Йиғилишга Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамраислик қилган. Шунингдек, тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кун тартиби доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилган. Хусусан, кейинги йилларда ижобий ўсиш тенденцияси кузатилаётган ўзаро савдони ривожлантириш истиқболлари таҳлил қилинган. Мутасадди раҳбарларга икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва унинг ҳажмини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш топширилган.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон—Россия савдо айланмаси ўсиши 37 фоизни ташкил этгани ва йил якунида 8,5 миллиард долларга етиши таъкидланган. Россиянинг 2 мингдан ортиқ компанияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритган капиталлар ҳажми 10 миллиард доллардан ошган.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида қўшма Лойиҳа идораси ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида умумий қиймати қарийб 4 миллиард долларлик 20 дан ортиқ лойиҳалардан иборат янги портфель ишлаб чиқилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича Якуний протокол ва тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида қиймати 1,2 миллиард долларлик 42 та ҳужжат имзолангани, Ўзбекистон ва АҚШ иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириши, Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда енгил автомобиллар ишлаб чиқариши тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди