Ўзбекистонда 26-29 октябрь кунлари ҳаво совийди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 26-29 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 26-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзида эса 23-25 метр/секундгача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 26 ва 29 октябрда 3-8 даража илиқ, 27-28 октябрда 1-6 даража илиқ, кундузи 11-16 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзида эса 23-25 метр/секундгача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 26-27 октябрда 11-16 даража, 28-29 октябрда 13-18 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 ва 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 27-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзида эса 23-25 метр/секундгача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 26 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 12-17 даража, 27-28 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 14-19 даража, 29 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 ва 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 27-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзида эса 23-25 метр/секундгача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 26 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража, 27-29 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 ва 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 27-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзида эса 23-25 метр/секундгача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 26 октябрда кечаси 5-10 даража, 27-29 октябрда 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 26 ва 29 октябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 27-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 октябрда кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ; 27-29 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қиш мавсуми 2022-2023 йиллардаги каби совуқ ва ёғингарчиликсиз бўлиши кутилаётгани хабар берилганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео