Ўзбекистонда нодавлат касб-ҳунар таълимига лицензия олиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистонда нодавлат касб-ҳунар таълимига лицензия олиш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Қайд этилишича, 19 октябрь куни ҳукуматнинг «Нодавлат секторда касб-ҳунар таълимини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилиши ва педагог кадрларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 612-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан:

Нодавлат касб-ҳунар таълими ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага беришнинг энг юқори муддати 5 йилдан 10 йилгача оширилган;

Касбий таълим хизматларини кўрсатиш учун нодавлат таълим ташкилотларининг банк ҳисобварағига ўтказиладиган суммани икки баробарга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензиялаш талаблари ва шартлари соддалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил охирига қадар ипотека ва таълим кредити фоизлари ўзгаришсиз сақлаб қолиниши белгиланганди. Шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизлар учун 14 фоизли таълим кредитини олиш тартиби эълон қилинган.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди