Ўзбекистонда йил бошидан бери квартира ижара ҳақи кескин қимматлашди

Тошкент шаҳрида йил бошидан буён 1 квадрат метр учун ўртача ижара нархи 22,4 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботида келтирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Турар жой бинолари ижраси энг қиммат бўлган туманлар — Шайхонтоҳур (1 квадрат метр учун 12,5 доллар), Миробод (10,8 доллар) ва Яккасарой (10,8 доллар). Сергели (6,7 доллар) ҳамда Бектермир (4,6 доллар) туманларида нархлар нисбатан арзон.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Сентябрь ойида Ўзбекистон бўйлаб рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони ортган. 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда ўсиш 19 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, мамлакатда турар жой савдолари ҳам ортган — 9,7 фоизга. Энг кўп ўсиш кўрсаткичлари Қорақалпоғистон (50 фоиз), Сирдарё (42 фоиз), Жиззах (39 фоиз) ҳамда Наманган (50 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Тошкент шаҳрида ўтган тўққиз ойда турар жой бинолари савдоси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга ошган.

Аввалроқ Ўзбекистонда квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ва нархни асоссиз ошириш ҳолатларига изоҳ берилганди. Таъкидланишича, ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди