Қирғизистонда 16 нафар мухолифатчи ҳибсга олинди

Қирғизистонда Кампир Обод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиққан 16 нафар мухолифатчи ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Kaktusmedia» хабар берди.

Қайд этилишича, сиёсатчилар ва фаолларга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг «Оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Норин, Чуй ИИБ, Бишкек ИИБ ва Ички ишлар вазирлиги Бош тергов бошқармасидан 36 нафар терговчи фаолият юритмоқда.

Мазкур айблов қўйилган сиёсатчилар қийида келтирилган:

  • фаол Таалай Мадеминов Бишкек ички ишлар бошқармасига олиб кетилди;
  • фаол Перизат Суранова Ички ишлар вазирлиги бош тергов бошқармасида;
  • Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев ва фаол Эрлан Бекчороев — Ленинский ИИБда;
  • Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров ва ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова – Свердловск вилояти Ички ишлар бошқармасида;
  • Конституциявий суднинг собиқ судьяси Клара Сооронқулова ва фаол Али Шабдан — Первомайский тумани ички ишлар бошқармасида;
  • фаол Жениш Молдокматов — Октябрь ИИБда;
  • собиқ депутат Асия Сасиқбоева — Аламудун тумани ички ишлар бўлимида;
  • журналист Айданбек Акматов пойтахт ички ишлар бошқармасида.

«Бектур Асанов, Кубанич Қодиров, Улуғбек Маматаев, Аиданбек Акматов, Гулнора Жўрабоевалар қаерда эканликлари ҳозирча номаълум», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Қирғизистон аҳолиси Кампир-Обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши яна норозилик билдираётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Ункар-Тоони беришга, Қирғизистон эса Сўх йўлини очишга келишиб олгани маълум қилинганди. Ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати делегациялари ўртасида Фарғонада бўлиб ўтган музокаралар давомида чегара бўйича протокол имзоланганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди