Қирғизистонда Кампир Обод ҳимояси бўйича қўмита тузилди — рўйхат

Қирғизистонда Кампир Ободни ҳимоя қилиш бўйича қўмита тузилди. Бу ҳақда бирлашма аъзоларига таяниб, «24.kg» хабар берди.

Фото: «Бишкек24»

Уларнинг сўзларига кўра, Кампир Обод ҳимояси бўйича қўмита 2022 йил 15 октябрда Ўзганда қабул қилинган резолюция асосида тузилган. Бирлашмадан сиёсий арбоблар ва партия аъзолари, фаоллар ва бефарқ бўлмаган фуқаролар ўрин олган. Қўмита таркиби:

  • Қирғизистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Мамбетюнус Абилов;
  • парламент собиқ депутати Асия Сасибаева;
  • юқори кенгаш депутати Адахан Мадумаров;
  • Конституциявий суд собиқ аъзоси Клара Сооронқулова;
  • депутат Исъҳоқ Масалиев;
  • Марказий сайлов комиссияси собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева;
  • махсус хизматлар собиқ бошлиғи Кенешбек Дуйшебаев;
  • ўшлик фаол Гулкара Мамасалиева;
  • Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров;
  • парламент собиқ депутати Эркингул Иманхўжаева;
  • сиёсатчи Равшан Жеэнбеков;
  • собиқ депутат Иргал Кадиралиева;
  • муваффақат ҳукуматнинг собиқ аъзоси Бектур Асанов;
  • собиқ депутат Кубаничбек Кадиров;
  • инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Рита Карасартова;
  • фаол Жениш Молдокматов;
  • фуқаролик фаоли Перизат Суранова;
  • собиқ депутат Канат Исаев;
  • «Финпол» собиқ раҳбари Сиймик Жапикеев;
  • собиқ депутат Оразайим Нарматов ва бошқалар.

Қайд этилишича, қўмита янги аъзоларни қабул қилишга очиқ. Аъзолар рўйхати кенгайиб боради.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки давлат чегарасидаги Кампир Обод сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона тузиши тўғрисида хабар берилганди. «Кампир Обод авваллари тўлиқ ўзбек томони назоратида бўлган, аммо энди биз 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва тўғонини биргаликда бошқарамиз, деб келишиб олдик», — деб ёзганди Қирғизистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегаранинг 94 фоиздан ортиғини келишиб олгани хабар берилганди. Шунингдек,  Ўзбекистон Ункар-Тоони беришга, Қирғизистон эса Сўх йўлини очишга келишиб олгани маълум қилинганди. Ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати делегациялари ўртасида Фарғонада бўлиб ўтган музокаралар давомида чегара бўйича протокол имзоланганди.

Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Янгиликлар13:11 | 28.1.23
Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди