Риши Сунак Британия бош вазири лавозими учун курашда ғалаба қозонди‌‌

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс 45 кунлик бошқарувдан сўнг истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда Консерваторлар партиясида ушбу лавозимга Риши Сунакдан бошқа номзод қолмади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак, Борис Жонсон Консервативлар партияси етакчиси бўлиш учун курашдан чиқиб кетганидан сўнг, мамлакатнинг кейинги бош вазири бўлишга асосий номзод бўлиб қолди. Амалдаги бош вазир Лиз Трасс ўтган ҳафта истеъфога чиқди. Консерватив партия раҳбарияти учун масъул Грем Бредининг айтишича, янги бош вазир жума кунигача маълум бўлади.

Яна бир номзод Пенни Мордант Лиз Трасснинг ўрнини эгаллаш учун пойгадан чиқиб кетганини эълон қилди ва бу Риши Сунакнинг Буюк Британиянинг навбатдаги бош вазири бўлишига йўл очди.

«Биз барчамиз мамлакат, бир-биримиз ва Риши олдида бирлашишимиз ҳамда миллат фаровонлиги учун биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур», деб ёзди у Twitter’да.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Борис Жонсон Британия бош вазирлиги учун курашдан нима учун воз кечганди.

Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган