Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчилари музокара ўтказади Музокара ўтказиладиган жой сифатида Москва ва Сочи кўриб чиқилмоқда

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россияда Владимир Путин иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда ўзининг дипломатик манбаларига таяниб, «Ведомости» хабар берди.

Фото: «Kremlin.ru»

Манбаларга кўра, ишлар 14 октябрь куни Остонада ўтказилган МДҲ саммитида Путиннинг Арманистон ва Озарбайжон ҳудудларига боғлиқ баҳс муҳокамасидаги чиқишидан кейин бошланган.

Бошқа бир манбанинг қайд этишича, бундай музокаралар октябрь ойининг охирида ўтказилиши мумкин. Музокара ўтказиладиган жой сифатида Москва ва Сочи кўриб чиқилмоқда. «Катта эҳтимол билан танлов Сочида тўхталади», — дейди у.

Бундан олдин Алиев ва Пашинян Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Франция президенти Эммануэл Макрон иштирокида 6-7 октябрь кунлари Прагадаги саммитда учрашган эди.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида жиддий тўқнашув содир бўлганди. Ереван озарбайжонлик ҳарбийларни чегара яқиниадги шаҳарларни ўққа тутишда айблаганди. Боку бу «кенг кўламли провакацияга» жавоб эканини маълум қилган. Можаро оқибатида Арманистонда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани айилганди. Озарбайжон томони 80 га яқин ҳарбий хизматчиси ҳалок бў»ганини эълон қилганди. 16 сентябрда Арманистон Боку билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди