Самарқандда Mobiuz’нинг замонавий Хизмат кўрсатиш маркази очилди

Самарқандда Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази очилди. Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

«Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуаси ҳудудида Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигиICTWEEK 2022 бошланди. Mobiuz мобил оператори унинг доирасида режалаштирилган тадбирлар иштирокчиси ва ICTEXPO кўргазмаси расмий ҳомийси ҳисобланади.

АКТ ҳафталиги муносабати билан компания Самарқанд шаҳрида Mobiuz’нинг янгиланган Хизмат кўрсатиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда мобил алоқа оператори раҳбарияти иштирок этган.

Бугунги кунда Mobiuz’нинг бутун мамлакат бўйлаб ўн бешта хизмат кўрсатиш маркази, шунингдек, кўплаб мини-офислари мавжуд. Компания мижозларга хизмат кўрсатиш тармоғини тўлиқ модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда. У замонавий интерьер дизайни ва янада яхшиланган хизмат кўрсатишстандартларини жорий этишни назарда тутади. Зеро офислар абонентлар биланузоқ муддатли ва ишончли муносабатлар ўрнатиладиган жой ҳисобланади.

Бу борада янгиланган Самарқанд Хизмат кўрсатиш маркази компаниянинг том маънодаги пешқадам офисига айланди. Бир йил давомида амалга оширилган реконструкция ва таъмирлаш ишларидан сўнг иш жойларини ташкил этиш ва абонентларга хизмат кўрсатиш концепцияси қайта кўриб чиқилди. Замонавий дизайн, максимал қулайлик, ахборот стендлари, электрон хизматлар, малакалиходимлар буларнинг барчаси офисга ташриф буюрувчиларга юқори даражадаги хизмат кўрсатиш имконини беради.

АКТ вазири Шерзод Шерматов Самарқанд Хизмат кўрсатиш марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Расмий тадбир «Yashil makon» умуммиллий лойиҳаси доирасида Хизмат кўрсатиш маркази ҳудудида дарахт кўчатлар экиш билан якунланди.

Mobiuz’нинг Самарқанд шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази манзили: Мирзо Улуғбек кўчаси, 105-уй. Офис дам олиш кунларисиз 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

ICTWEEK 2022 ҳафталигида компания фаолиятини @MyMobiuz Телеграм каналида (https://MyMobiuz.t.me) кузатишингиз мумкин.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди