Шавкат Мирзиёев энергия таъминоти бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳар бир вилоят, туман ва йўналишлар кесимида алоҳида режа-жадваллар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, манбалари белгиланган.

Йиғилишда энергетика вазири ва вилоят ҳокимлари бу борада бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аҳолини, аввало, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилаётгани таъкидланган. Бунинг учун IV чоракда 21 миллиард киловатт соат, келгуси йил бошида қарийб 22 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолига 10 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилиши белгиланган.

Давлат раҳбари бу жараёнда исрофга йўл қўймаслик учун газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича кўрсатма берган.

Аввалроқ Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилиши ҳақида хабар берилганди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 522-сонли қарори билан республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсумини барқарор ўтишини таъминлашда аниқ вазифалар белгилган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди